Жорий йилнинг 25 август кунидан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 1-11-синф ўқувчиларининг пандемия шароитида ўқув жараёнини бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари сарҳисоб қилинди. Бу ҳақда ХТВ матбуот котиби хабар берди.
Сўровномада 5 508 864 нафар ота-она иштирок этди, бу ота-оналарнинг 89 фоизи демакдир.
Ота-оналарнинг 76 фоизи мактабларни анъанавий тарзда фаолият юритишини, қолган 24 фоизи эса масофавий таълим тарафдори эканлигини қайд этди.






