АсосийJamiyat

Ўқитувчиларни гриппга қарши эмлаш харажатларини ким қоплайди?

'Ўқитувчиларни гриппга қарши эмлаш харажатларини ким қоплайди?'ning rasmi

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Унда маълум қилинишича, шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмалари, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда  гриппга қарши бепул эмланади.

Эмлаш учун зарур маблағлар 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонида назарда тутилган ҳамда бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар