АсосийJamiyat

Шаҳрисабзда коронавирусга чалиниш бўйича рақамлар камайтириб кўрсатилмаганлиги маълум қилинди

'Шаҳрисабзда коронавирусга чалиниш бўйича рақамлар камайтириб кўрсатилмаганлиги маълум қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Коронавирусга чалиниш ҳолатлари яшириляптими?” деган сарлавҳали хабар эълон қилинган. Унда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида кунига 10 дан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилаётгани, лекин негадир статистикада кам кўрсатилаётганлиги айтилган.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича,  Шаҳрисабз шаҳрида аниқланган коронавирусга чалинган беморлар  ҳақидаги статистик маълумотлар бошқа ҳудудлар сингари тегишли штаблар орқали жамланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказилмоқда. Бу борада рақамларни камайтириб кўрсатиш ҳолатига йўл қўйилмаган.

"Президентимиз кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Тизимда мазкур жараёнга масъул мутасаддиларга бу борада зарур тушунчалар етказилди.

Шу ўринда фуқароларнинг шахсий маълумотларини уларнинг рухсатисиз тарқатиш қонунга зид эканлигини яна бир карра эслатиб ўтамиз", дейилади ССБ муносабатида. 

    Бошқа янгиликлар