2020 йил 29 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 160 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари 93 нафарга ошган. Уларнинг барча 93 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Бугун Тошкент шаҳрида 287 нафар
Тошкент вилоятида 103 нафар
Бухоро вилоятида 10 нафар
Андижон вилоятида 4 нафар
Қашқадарё вилоятида 3 нафар
Қорқалпоғистон Республикасида 2 нафар
Наманган вилоятида 2 нафар
Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.
Юртимизда 38 359 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 2 492 нафар бемор даволанмоқда.






