АсосийJamiyat

Тошкентда замонавий янги автобуслар ишга чиқарилади

'Тошкентда замонавий янги автобуслар ишга чиқарилади'ning rasmi

2020 йил 1-сентябрдан бошлаб, 76-сонли “Қора қамиш 2/4-мавзеси – Тошкент вокзали” автобус йўналишида “Avtosantrans-Servis” МЧЖнинг хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади.

Бу ҳақда хабар берган "Toshshahartransxizmat" Матбуот хизматига кўра, ушбу йўналишни қўйилишига  Тошкент шаҳри аҳолисидан келиб тушаётган мурожаатлар сабаб бўлди. Уларда кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва йўналишларда оралиқ қатнов ва оралиқ интервал вақтларига риоя этилиши сўралган.  

Ушбу корхона томонидан 76-сонли йўналишда “Yutong” ва “Isuzu” русумли автобуслар тасарруф этилади.  

Йўналишда хизмат кўрсатиш давомида йўловчиларнинг ойлик йўл чипталари ҳақиқий ҳисобланади. Шунингдек, йўл ҳақини электрон транспорт карталари орқали тўлаш учун автобуслар махсус валидаторлар билан таъминланган.

    Бошқа янгиликлар