АсосийJamiyat

ЎзМУ Жиззах филиали талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» танлови ғолиби бўлди

'ЎзМУ Жиззах филиали талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» танлови ғолиби бўлди'ning rasmi

Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Жиззах филиалининг 1- босқич талабаси Дилмурод Раҳматов Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида фахрли I ўринни эгаллади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларидаги илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.  

Танлов натижаларига кўра, Дилмурод Раҳматовнинг илмий ишлари, қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди.  

Дилмурод «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.  

Дилмурод шу кунга қадар “Вилоят ҳокими“ стипендияси соҳиби ҳамда халқаро ва республика танловлари совриндори бўлган.

Маълумот учун, мазкур танловда Қорақалпоқ давлат университети битирувчиси Наргиза Балтабаева ҳам I ўринни эгаллаган.

    Бошқа янгиликлар