Айни пайтда Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Н.И. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 64 ёшли М.Ю. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида маълум қилинди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 121 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 38655 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2456 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






