АсосийJamiyat

Андижондаги шифохонада жанжал юз бергани ҳақидаги видео бўйича расмий муносабат билдирилди

'Андижондаги шифохонада жанжал юз бергани ҳақидаги видео бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

2020 йилнинг 29 август куни ижтимоий тармоқларда "Андижон туманидаги шифохоналардан бирида шифокор билан жанжал юзага келди" номли сарлавҳа остида видеотасвир тарқалди.

Бу ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Мазкур видеотасвирда акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди.

Аниқланишича, 2020 йил 29 июль куни соат 13:30ларда Андижон тумани Храбек маҳалласида яшовчи, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 3 қишлоқ оилавий поликлиникасида умумий амалиёт шифокори бўлиб ишловчи фуқаро О.Ю ушбу шифохонада ўз иш фаолиятини олиб бораётган вақтида, Андижон тумани Кенгаш МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Ғ жияни М.А.нинг соғлиғи ёмонлашганлиги учун уни кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникага олиб келган ва шифокор О.Ю.га кўрсатмоқчи бўлган. Аммо фуқаро М.Ғ шифокор О.Ю.нинг хатти-ҳаракатларидан кўнгли тўлмасдан у билан ўзаро жанжаллашиб кетган.

Ушбу ҳолат 2020 йил 29 август куни туман ИИБ навбатчилик қисмидаги Шакл-2 китобидан рўйҳатдан ўтказилган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар