1

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди

МАДАНИЯТ 30.08.2020, 22:44
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди

Ўзбек Миллий Академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри Фатҳулла Маъсудов оғир ҳасталикдан кейин бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, марҳум сўнгги ҳафталар давомида коронавирусдан даволанаётганди. У коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган.

27 август куни ижтимоий тармоқларда актёрнинг оғир аҳволдалиги ҳақида маълумот тарқалганди.

Фатҳулла Масъудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётганди. 1999 йили «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган, 2003 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган. 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирус оқибатида вафот этганди.

"Даракчи" сайти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда муҳлисларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Охиратлари обод бўлсин!

Шарҳлар

Феруза 31.08.2020, 06:19
Жойлари жаннатда булсин.Яна бир забардаст актёрдан айрилдик
Меҳмон 30.08.2020, 20:20
Ей оллохим шу инсонни кабрларини нурофшон айлагин килган гунохларини узинг кечиргин колган умрини фарзандларига авлодларига бергин аминн,😥
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1