АсосийJamiyat

Тошкентда коронавирусга чалинган 71 ёшли аёл ва 64 ёшли эркак вафот этди

'Тошкентда коронавирусга чалинган 71 ёшли аёл ва 64 ёшли эркак вафот этди'ning rasmi

Айни соатда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли М.Х. (аёл), Олмазор туманида яшаган 64 ёшли Т.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида ССВ хабар берди. 

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 285 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 38819 (+460) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2394 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар