АсосийJamiyat

Ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказамиз — Президент

'Ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказамиз — Президент'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтмоқда. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, илм-фан фидойилари, фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Шавкат Мирзиёев байрам табригида мактаб ўқувчилари ҳақида гапириб, ўқитувчилар ойлигини ошириш, шунинг баробарида уларга ўқувчи келажагига кафолат бериш мажбуриятини юклаш таклифини ўртага ташлади.  

" Ўқитувчи ўқувчини 11 йил ўқитиб, унинг институтга киришига ёки бирор бир касбнинг мутахассиси бўлишига кафолат бериши керак. Вақти-соати келади, ўқитувчиларнинг ойлигини, албатта, 1000 доллар эквивалентига етказамиз", деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар