АсосийJamiyat

Туркия элчиси ўзбекистонликларни Мустақиллик байрами билан муборакбод этди

'Туркия элчиси ўзбекистонликларни  Мустақиллик байрами билан муборакбод этди'ning rasmi

Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр ўзиниг табрикномасида  қадимий Мовароуннаҳр заминида барпо бўлган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги  байрами билан ўзбек халқини муборакбод этиб, ўзбек халқини ва йўлбошчиларини шу қисқа вақт ичида эришган ютуқларига ҳам тўхталиб ўтилган. 

" Президент жаноб Мирзиёевнинг етакчилигида иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий ривожланиш йўлида қатъият билан илгарилаб бормоқда.

Афсуски, COVID-19 пандемияси глобал турғунлик даврига сабаб бўлди. Дунёнинг барча давлатлари сингари, Ўзбекистон ҳам бундан таъсирланмоқда. Пандемия яратган барча ноқулай шароитларга қарамай, Ўзбекистон кун тартибига қўйган ислоҳотларни амалга ошириш режасидан чекинмаганини ва янгиликлар яратишда қатъийлик билан давом этаётганини мамнуният билан кузатиб бормоқдамиз. Ўзбекистон ўзининг иқтисодий лойиҳалари ва ижтимоий ривожланиш мақсадларини жадал равишда амалга оширар экан, кўплаб халқаро шериклар билан ва кўп томонлама платформалардаги ҳамкорлик алоқаларини муваффақият билан янада кенгайтириб бормоқда.

Президент Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган раҳбарлиги остида Ўзбекистон кун сайин кучайиб бормоқда ва ўзининг 29 ёшида демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасида ўзига ишонган ҳолда аниқ қадамлар ташламоқда. Президент жаноб Мирзиёевнинг раҳбарлигида плюралистик демократия борасида қўйилган муҳим қадамлар ишонч билан келажакка интилаётган ва гуллаб-яшнаётган Ўзбекистоннинг қадимий давлат анъаналарига асосланган ўзига ишончининг жуда кучли намунасидир.

Илдизлари асрларга бориб тақаладиган қардошлигимиз, умумий тарихимиз ва тамаддунимиз туфайли халқларимиз ҳамиша бир-бирига интилиб яшаган. Икки қардош халқни минглаб километрлик масофа айириб турган бўлса-да, қалблари мудом битта мақсад учун уриб турган.

... 1991 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистонни биринчи бўлиб тан олиш шарафи Туркияга насиб қилди; Тошкентдаги илк элчихона жуда қисқа вақт ичида Туркия Республикаси томонидан очилди. Шу фурсатдан фойдаланиб, муҳим бир хушхабарни сизлар билан баҳам кўришни истайман: мустақилликка эришгандан кейиноқ илк элчихонани очган Туркия,

яқин кунларда муштарак тамаддунимиз бешиги бўлган кўҳна Самарқандда биринчи Бош консулхонасини ҳам очиш бахтига мушарраф бўлади.

Мустаҳкам қардошлик ришталарига асосланган стратегик шериклик даражасидаги Туркия-Ўзбекистон алоқалари икки давлат Президентлерининг узоқни кўзлаб олуб борилаётган раҳбарликларида жадал ривожланиб, кун сайин кенгайиб бормоқда, икки қардош халқ ҳар борада бир-бирларини қўллабқувватлашда давом этмоқдалар. Абадиятга қадар пойидор Республикаларимиз ҳар йили бир ёшга улғайиб, янада улкан чинорга айланади ва тарихий қардошлик ришталаримиз янада мустаҳкамланиб бораверади. Қардош Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муборак бўлсин, бирлик ва омонликда қардошлигимиз абадий бўлсин! ", дейилади табрикномада.

    Бошқа янгиликлар