АсосийJamiyat

Коронавирус билан қайта касалланиш кимларда кузатилиши мумкинлиги маълум қилинди

'Коронавирус билан қайта касалланиш кимларда кузатилиши мумкинлиги маълум қилинди'ning rasmi

 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

Хусусан, ЖССТ коронавирусдан тузалган беморларда антитаначалар шаклланган бўлса ҳам қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Кимларда  ушбу ҳолатлар кузатилиши мумкинлигига аниқлик киритилди.

— Коронавирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар изланишлар давом этаётган касалликдир. Олимлар ушбу касаллик билан қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяптилар  ва уларнинг фикрига кўра касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкинини таъкидладилар. Изланишлар ушбу беморларда аниқланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатмоқда.  

Кўпчилик мен касалликдан қутилдим, антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофани сақламасдан юришни бошладилар. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, атрофдагиларни хавф хатарга қўймаслик учун ҳам барча санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишни тавсия этамиз, дея жавоб берди мутахассис.

    Бошқа янгиликлар