АсосийJamiyat

Тошкентда 60 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

'Тошкентда 60 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Бугун юртимизда 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. ССВ хабарига кўра у Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшаган. Вирус оқибатида ҳаётдан кўз юмган инсон 60 ёшли Ғ.Т. эркак эканлиги маълум. Бошқа тафсилотлар ҳақида ССВ хабарида келтирилмаган.

Шу билан бирга бугун Тошкент шаҳрида 234 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.  

Жами юртимизда 39664 (+389) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайгани айтилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2248 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар