АсосийJamiyat

2016 йил 2 сентябь... Бугун Ўзбекистон Мустақиллиги асосчиси пойига гуллар қўйилади

'2016 йил 2 сентябь... Бугун Ўзбекистон Мустақиллиги асосчиси пойига гуллар қўйилади'ning rasmi

2016 йил 2 сентябрь... Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Республиканинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида вафот этди. Президентда 28 август куни қайд этилган инсульт уни ҳаётдан олиб кетди.

Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида Олий Мажлис ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қўшма ахбороти эълон қилинган эди.

Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди, дейилади расмий ахборотда.

Президентнинг васиятига кўра, Ислом Каримов 2016 йил 3 сентябрда ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилди. 

Ўша йилдан бошлаб 2 сентябрь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни деб белгиланди.

Шу муносабат билан бугун Самарқандда жойлашган Ислом Каримов қабри зиёрат қилиниб, ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар