Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
"Республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади", дейилади расмий хабарда.
Мазкур расмий хабар бугун эълон қилинди. Блогер Хушнуд Худойбердиев бу борада бирорта ОТМ сайтида хабар берилмагани ҳақида ёзди:
"Нега шунақа хабарлар олдиндан эълон қилинмайди? Нега ОТМлар бу ҳақда расмий саҳифаларида талабаларни огоҳлантирмайди? 10 га яқин йирик ОТМлар сайтига кириб кўрдим, 2 сентябрдан ўқишлар бошланиши ҳақида бирорта хабар йўқ.
Чунки ОТМлар мустақил эмас, улар буни ўзлари ҳал қилолмайди. Тепадан буйруқ кутади. Тепадагилар эса буйруқларни тақаааааб чиқаради, кўп ҳолларда эса бир неча кун кечикиб ҳам бераверади. “Ҳа, нима бўпти, керак бўлса кутасизларда” деган принцип ишлайди", - дея муносабат билдирган блогер.






