Давлат қабул комиссиясининг қарорига биноан, 2020 йил 7 августга қадар (7 август куни ҳам) IELTS Indicator B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатни қўлга киритган абитуриентларга (улар ҳақидаги маълумотлар Британия Кенгаши томонидан тасдиқланганда) ҳам истисно тариқасида чет тили фанидан максимал балл берилади.
Давлат тест маркази 7 августга қадар қўлга киритган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларнинг тасдиғини оператив тарзда олиш учун Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ишлаб, абитуриентлар бўйича тасдиқланган маълумотлар ДТМнинг махсус дастурига киритилишини таъминлайди.
Шу билан бирга, мазкур тоифадаги сертификат соҳиби бўлган абитуриентларнинг тўплаган балларини ҳисоблашда, уларга тегишли чет тили бўйича максимал балл берилиши таъминланади.
Давлат қабул комиссияси қарорига айтилишича, пандемия шароитини ҳамда кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини (шунингдек, ижтимоий тармоқларда) инобатга олган ҳолда истисно тарзда IELTS Indicator B2 даражасига ҳам рухсат берилган.






