Июнь ойида бўлиб ўтган Бош вазир билан учрашувда ҳокимнинг ўзгаришини талаб қилган блогер дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамалгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Унинг адвокати Ҳамидахон Абдуназарова Kun.uz’га маълум қилишича, Сўх туманида юз берган оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб шу йилнинг 22 августидан буён ушлаб турилган блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (Дадахон Ҳайдаров) бугун – 2 сентябрь куни озодликка чиқарилган.
Адвокатнинг айтишича, ҳимояси остидаги шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган. Шу сабабдан у тергов органининг қарори билан қўйиб юборилган.






