ССВ: Айни соатда Каттақўрғон туманида яшаган, Хоразм вилоятида даволанган 44 ёшли О.Х. (эркак) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 63 ёшли Н.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида маълум қилинди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 103 нафар, Тошкент шаҳрида 98 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 39 883 (+219) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 328 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






