АсосийJamiyat

Самарқанд шаҳри кўчалари аҳволи қачон буткул яхшиланади? Ҳоким ваъдасини олдик

'Самарқанд шаҳри кўчалари аҳволи қачон буткул яхшиланади? Ҳоким ваъдасини олдик'ning rasmi

Самарқанд шаҳри йўл инфратузилмасининг ночор аҳволда эканлиги кўп йиллардан бери муҳомалар марказида бўлиб келади. Самарқандга борган одам унинг кўчаларидан нолийди. Ўзимиз ҳам шаҳарга сафар қилиб бунинг гувоҳи бўлганмиз. Лекин қачонгача? Дунёнинг инсон ҳаёти давомида бориши керак бўлган шаҳарлари рўйхатига киритилган, миллионлаб сайёҳларни қабул қиладиган шундай туристик шаҳар йўлларини тузатиш шунчалик қийинми? Бу муаммолар шаҳар аҳолисининг хунобини оширса, меҳмонларнинг эса салбий таасуротларига сабаб бўладику. Самарқанд вилоятига ташрифимиз чоғида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳам бўлиб, ушбу масалага шаҳар ҳокимидан муносабат сўрадик.

Ҳоким ваъда берди!

Шаҳримизнинг заиф томони йўл ва канализация. Тан олиш керак, 50-60 йилларда йўл остига ётқизилган қувурлар чириб, бугунги кунда қоғоздек юпқа бўлиб қолган. Уларни алмаштириш керак. Ҳозирда канализация тармоғи 80 фоиз алмаштирилди. Ички йўлларда баъзи кўчаларни аҳоли шикоят қилгани учун асфалть қилдик. Лекин яна бир катта муаммо – сув тармоғини алмаштириш учун кўчаларни яна ковлаймиз. Янаги йил шу пайтгача ковлашга мажбурмиз. Вилоят ҳокими ҳам йўл инфратузилмаси бўйича ўтказган йиғилишида барча тармоқларни қайта ковламасдан биттада таъмирлаш бўйича гапирган эди. Лекин бунинг иложи йўқ. Чунки ҳар бир тармоқ чет эл инвестицияси асосида турли муддатларга кўра молиялаштирилган. Шунга тармоқлар бошини қовуштиролмадик. Шундай якуний хулоса қилишимиз мумкинки, 2022 йилга қадар Самарқанд шаҳри йўл инфратузилмаси тўлиқ таъмирдан чиқади”, - дея ваъда қилди Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов.

Демак, ҳоким ваъдасини инобатга олиб, 2022 йилгача жараёнларни кузатиб борамиз.

    Бошқа янгиликлар