АсосийJamiyat

Қаршида бир кунда 3,4 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

'Қаршида бир кунда 3,4 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш жараёнида солиқ қарзларини ундиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина жорий йил 28 август куни солиқ тўловини кечиктирган қарздорлардан 3,4 млрд. сўм маблағлар ундирилиши таъминланган.  

Бу жисмоний ва юридик шахслар зиммасидаги мавжуд қарздорликни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасидир. 

МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Қодир Каримовнинг маълум қилишича, солиқларни ўз вақтида тўламаган шахсларнинг мулклари хатлаб олинаяпти.  

Жумладан, қарздор  “Минора қурилиш экспедицияси” АЖдан 2 млрд. сўм, “Қашқадарё технологик транспорт” ОАЖдан 700 млн. сўм, “Қашқадарё пармалаш ишлари” ОТХдан 700 млн. сўм,  жами 3 млрд. 400 млн. сўм кечиктирилган солиқ қарздорлиги ундирилиб, тегишли ҳисоб рақамларга тўлиқ ўтказилган.  

 

    Бошқа янгиликлар