АсосийJamiyat

«Темир хотин»даги фарғоналик "Олимтой" вафот этди

'«Темир хотин»даги фарғоналик "Олимтой" вафот этди'ning rasmi

Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Кимсанбой Собиров вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.


Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма театрида Шароф Бошбеков асари асосида саҳналаштирилган «Темир хотин» спектакли халқимизнинг севимли саҳна асарига айланганди. Бугун ҳам уни барча севиб томоша қилади.

Фарғонада театр санъати мухлислари ҳалигача «Темир хотин»да бош ролни ўйнаган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповга «Қўчқор ака», Олим ролидаги Кимсанбой Собировга «Олимтой» дея мурожаат қилишлари бежиз эмас.

Ижодий фаолияти давомида ўнлаб ролларни маромига етказиб ижро этган Кимсанбой Собиров мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арфасида Президентимиз Фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Афсуски, бир умр мухлислари ардоғида «Олимтой» бўлиб яшаган таниқли актёр 65 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Биз ҳам таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

    Бошқа янгиликлар