АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дорилар нархи кескин тушиши кутилмоқда

'Ўзбекистонда дорилар нархи кескин тушиши кутилмоқда'ning rasmi

 Шифокор, фармацевт, блогер Абдулазизхон Акрамов бу фикрга 10 сентябрда кучга кирадиган Референт нархлар тўғрисидаги қонун асос бўлади, дея ёзмоқда. 

Содда тилда тушунтирадиган бўлсак Энди фармкомпания дорига нарх қўйиш учун 10 та давлатдаги шу ва шу дорига ўхшаш дорилар билан нархи солиштирилади. Масалан Прозак деган дори Ўзбекистонда 150 минг сўм сотилган бўлса эндиликда шу 150 минг сўмни қаердан келганини тушинтирилади. Бунда қуйидаги давлатларда шу дори ва аналоги қанча экани суриштирилади.  

1.Венгрия.

2. Российская Федерация.

3. Украина.

4.Польша.

5.Тожикистон.

6. Словения.

7. Қозоғистон.

8.Болгария.

9. Беларусия.

10. Қирғизистон.

Масалан Россияда бу дори 50 минг сўм сотилаётган бўлса энди Ўзбекистонда бу дорини 150 минг сўм сотилмайди. Максимум 60 минг сотилиши мумкин.  У хам йўл харажатларини хисобга олиб, дея тушунтирган мутахассис.

Бу қарор кўпгина фармкомпанияларга жиддий зарба беради. Хаттоки баъзилари ёпилиши кутилмоқда. Биз қўрққан нарса эса керакли дориларни дефицити юзага келиш холати, дейилади мулоҳаза якунида.

    Бошқа янгиликлар