АсосийDunyo

Туркманистон президенти иммунитетни мустаҳкамлаш бўйича маслаҳат берди

'Туркманистон президенти иммунитетни мустаҳкамлаш бўйича маслаҳат берди'ning rasmi

Гурбангули Бердимуҳамедов иммунитетни қандай қилиб тўғри мустаҳкамлаш ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, иммунитетнинг энг яхши профилактикаси бу — соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни ижобий ҳис-туйғулар билан уйғунлаштира олиш экан. Ўшанда касаллик яқин йўламай, узоқдан ўтиб кетаркан.  

Муҳими, у бу ҳақда давлат раҳбари сифатида эмас, шифокор ва тиббиётчи олим сифатида айтибди. Ажойиб!

Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов қачонлардир Туркман давлат тиббиёт институтини тамомлаб, аввалига врач-стоматолог, кейин соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазири бўлиб ишлаган.

Ҳозир эса унинг қандай лавозимдалигини биласиз.

    Бошқа янгиликлар