Ушбу саволга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.
— Энг аввало, ҳар бир ота-она шуни тушуниши керак-ки, бола ва ўзлари учун энг хавфсиз муҳит - бу хонадон ҳисобланади. Уйдан ташқарига чиқдингизми, касаллик юқтириб олиш хавфи юқори бўлади.
Мактабларга тўхталадиган бўлсак, ўқишга борган болалар сони кўпроқ бўлади, бизга маълумки, уйдан ташқарида 2-3 кишидан ортиқ одамлар бўлса касаллик юқтириб олиш хавфи юқори.
Маълумот учун:
ССВ томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар:
- синфларда дарс ўтиш жараёнида болалар ниқобларда бўлиши;
- ниқоблар ҳар 2-3 соатда алмаштирилиши;
- болалар орасида 2 метрдан ортиқ масофани сақлаш;
- қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш имкониятини яратилиши шарт.
- Агар болаларнинг оилаларида касалланган бемор бўлса, бундай ҳолатда улар касаллик ташувчиси бўлиши мумкин.
- Бир синфда ўтирган болалар 45 дақиқа дарс давомида, кун буйи 3-4 та фан ўтилса, албатта, вирус юкламаси кўпайиши мумкин.
- Бундай ҳолатларда хоналар кунига 3-4 мартадан кўп шамоллатилиши керак;
- Ҳар кун якунида хоналар ва йўлаклар дезинфекция воситалари қўшилган эритмалар билан дезинфекцияланади.
- ️Агар болаларнинг барчаси белгиланган санитария қоидаларига риоя қилишса вирус юкламаси камаяди.
- Шунингдек, мактабда ёки уйга келиши билан имкон қадар тез-тез томоқ чайиб турилса – вирус юкламаси янада камайиши мумкин.






