АсосийJamiyat

Наманганда аянчли ЙТҲ: 33 ёшли йўловчи ва 3 яшар қизалоқ ҳалок бўлди (видео)

'Наманганда аянчли ЙТҲ: 33 ёшли йўловчи ва 3 яшар қизалоқ ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

2020 йилнинг 03 сентябрь куни соат 10:00 да ҳайдовчи 39 ёшли Б.У., бошқарувида бўлган “BMW” русумли автомашинасида Чуст тумани Варзик-Қорақўрғон автомобиль йўли бўйлаб Варзик йўналишининг 1-километрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Оқибатда автомашинада бўлган 2 нафар йўловчи яъни 33 ёшли М.У. ва унинг қизи вояга етмаган 3 ёшли Р.У.,лар ҳодиса жойида вафот этган, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар