АсосийJamiyat

Самарқандда яна 5 та тоннель қурилади

'Самарқандда яна 5 та тоннель қурилади'ning rasmi

Айни пайтда Самарқанд вилоятининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида тоннел қурилмоқда. Мазкур иш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги қарори асосида олиб борилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу Самарқанд шаҳрида ер ости автомобил йўли қуришнинг 1-босқичи ҳисобланади.

Кейинги босқичда яна бешта ҳудудда шундай бунёдкорлик ишлари амалга оширилади.

Улардан бири Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмасида барпо этилади. Шунингдек, Ибн Сино ва Даҳбед кўчалари кесишмасида, Рудакий ва Гагарин кўчалари кесишмасида, Садриддин Айний ҳамда Термиз кўчалари кесишмасида тоннеллар қурилиши режалаштирилган.

М-37 автомагистрал автойўлининг 27 километри ва 4Р-46 автойўли кесишмасида ҳам транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар