АсосийJamiyat

Фарғонада “Tico” автомашинаси ағдарилиши натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди

'Фарғонада “Tico” автомашинаси ағдарилиши натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 29 август куни фуқаро Т.М. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашинаси Янгийўл кўчасида кетаётганда йўлни чиқиб кетиб, чап томонга ағдарилган.

Бу ЙТҲга ҳайдовчи автомашинани бошқарувини йўқотиб қўйиши сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Т.М. шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз", дейилади ИИБ хабарида.

    Бошқа янгиликлар