Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, 2020 йил 3 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 797 (+109) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, яна 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 5 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 53 ёшли Х.Р. (эркак) вафот этди.






