АсосийJamiyat

Кириш имтиҳонларининг 2- куни: ИИВ 6та сохта абитуриентга чора кўрди

'Кириш имтиҳонларининг 2- куни: ИИВ 6та сохта абитуриентга чора кўрди'ning rasmi

Давлат тест маркази Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида 3 сентябр куни якунига маълумот берди
Республикадаги 65 та объектда (48 та стадион ва 17 та ҳиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 17.00 да бошланиб, 20.00 да тугади.
Наманган вилоятида об-ҳаво туфайли, 2-сменада имтиҳон соат 18.30 да бошланиб, 21.30 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари – 95,1 % қатнашди.

6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.
Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади.
40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилди.
75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида:
62 нафари телефон ва электрон қурилмалар,
7 нафари шпаргалка, 4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани, 2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилди.

Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган 6 нафар “сохта абитуриентлар” жараёндан четлатилиб, Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Тест синовларини ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади.

    Бошқа янгиликлар