АсосийJamiyat

Жиззахда туғруқхона ҳамширасининг айби билан аҳволи оғирлашиб қолган чақалоқнинг онаси видео мурожаат билан чиқди

'Жиззахда туғруқхона  ҳамширасининг айби билан аҳволи оғирлашиб қолган чақалоқнинг онаси видео мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Жиззах шаҳар туғруқхонасида фарзандли бўлган фуқаро Азиза Ортиқованинг видеомурожаати жойлаштирилди. Унда аёл ҳамширанинг масъулиятсизлиги ва бепарволиги сабаб фарзандининг аҳволи оғирлашгани ҳақида шикоят қилган. 

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг ахборот беришича, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Жиззах шаҳар акушерлик комплекси маъмуриятидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ушбу мурожаат  ўрганилган.

 Ўрганиш натижасида фуқаро Азиза Ортиқованинг аризасида баён этилган эътирозлар ўз тасдиғини топган.  

Шу муносабат билан, Жиззах шаҳар акушерлик комплекси ўз ишига совуққонлик билан қараган чақалоқлар ҳамшираси Мунира Ҳамроқулова билан тузилган меҳнат шартномасининг 2020 йил 02-сентябрдан эътиборан бекор қилди.

 

    Бошқа янгиликлар