Тошкентда Чилонзор тумани, 6-мавзесида вақтинчалик яшаб келаётган Туркия фуқароси 55 ёшли Н.Э.,ни уйида фаррошлик қилиб келаётган 28 ёшли .К. (аёл), 31 август куни соат 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида уни уйини "ўмариб" кетади.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, аёл Туркия фуқаросини 7.000.000 сўми ва баҳоси 3.500.000 сўмга тенг бўлган “Cartier” русумли эркаклар қўл соатини ўғирлаб, Н.Э.,га жами 10.500.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Ҳодиса содир бўлган жойдан жами 15 дона скотч бўлакларига қўл бармоқ излари олинган ҳамда тергов олди текширув ҳаракатлари давомида К.К.,дан 1.000.000 сўм миқдоридаги нақд пуллар ва Н.Э.,га тегишли бўлган “Cartier” русумли эркаклар қўл соати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, К.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






