АсосийJamiyat

Ўзбекистон Жанубий Кореяни "яшил"дан ўчириб "қизил" ҳудуд тоифасига киритди

'Ўзбекистон Жанубий Кореяни "яшил"дан ўчириб "қизил" ҳудуд тоифасига киритди'ning rasmi

3 сентябрдан эътиборан Ўзбекистон Ҳукумати Жанубий Кореяни "Яшил ҳудуд" дан ўчириб "Қизил ҳудуд" тоифасига киритди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди. Шу сабабли Ўзбекистонга кетувчилар учун (Ўзбекистон фуқаролари ҳам) қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

1. Барча Ўзбекистонга учиб кетувчилар энг кўпи билан 72 соат аввал олинган ПСР тести (СОВИД-19 йўқиигини тасдқиловчи анализ) ни топшириши шарт. Акс ҳолда рейсга чиқарилмайди/Ўзбекистонга киритилмайди.

2. Ўзбекистонга Кореядан келувчи барча фуқаролар (чет элликлар ҳам) 14 кунлик карантинга олинади (Ҳотел ёки уйида)

3. Ўзбекистонга Инчон Аэропорти орқали (трансфер қилиб) бошқа давлатдан "Яшил ҳудуддан" келаётган бўлишидан қатъий назар Инчон аэропортида транзит қилгани учун 1-банддаги ПСР тести ва карантин шартлари қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар