1

Болаларга тарқатилаётган моддий ёрдам нега айнан 500 минг сўмданлигига масъуллар изоҳ берди

ЖАМИЯТ 05.09.2020, 00:47
Болаларга тарқатилаётган моддий ёрдам нега айнан 500 минг сўмданлигига масъуллар изоҳ берди

26-27 август кунлари Навоий вилоятига қилган сафаримиз чоғида вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Одил Хасанов шу кунларда ногиронлиги бўлган, “темир дафтар”га киритилган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандлари учун тарқатилаётган моддий ёрдамнинг нега айнан 500 минг сўмдан эканлиги ҳақида ҳисоб-китобни тақдим этиб, мазкур моддий ёрдамнинг Навоий вилояти мисолидаги статистик маълумотлари билан бўлишди.

Нега айнан 500 минг сўм? 

500 минг сўмлик моддий ёрдам 16 ёшгача бўлган болаларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, аниқ ҳисоб-китоблар асосида белгилаб олинган. Қарор лойиҳаси тайёрланиш жараёнида барча мутасадди идоралар ва вакиллар моддий ёрдам суммаси бўйича ўз таклифларини беришиб, 500 минг сўмлик тўхтамга келишган. Нима учун 500 минг сўмдан? Ҳисоб-китобларга кўра, 1-3 синфлардаги болалар эҳтиёжлари учун 250 000 сўм, 3-5 синфлар учун 386 000 сўм, 5-7 синфлар учун 652 000 сўм ҳамда 7-9 синфлар учун 783 000 сўмдан сарфланиши назарда тутилиб, бу миқдорларни умумлаштириб, ўртача қийматда 500 минг сўмдан олинган”, - дейди Одил Хасанов биз билан суҳбатда.

Навоий вилояти мисолида

— Навоий вилоятида 34 410  нафар 16 ёшга тўлмаган болаларга 17 млрд. 205 млн. сўм ажратилган бўлиб, шундан 12 млрд. 497,5 миллион сўм маблағлар “темир дафтар”га киритилган 14 835 та оилаларнинг 24 995 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига, шунингдек, 2 764 нафар боқувчисини йўқотганлик пенсисини олувчи оилаларнинг 3 963 нафар 16 га тўлмаган болаларига 1 млрд. 981,5 млн. сўм, 656 та боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи оилаларнинг 994 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига 497 млн. сўм ҳамда 4 458 нафар 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болаларга берилади.

Маблағлар 2 хил жамғармалардан тарқатилади

— Бир томонини ҳисобга олиш керак. Агар “темир дафтар”га киритилган оилаларда боқувчисини йўқотганлар ёки ногиронлари бўлса, улар 500 сўмдан бир марталик ёрдам пулини Пенсия жамғармаси ҳисобидан олади, қолганлар эса Маҳалла жамғармаси ҳисобидан олади. Чунки йўналиш 2 та. Қайта тўлов бўлиб қолмаслиги учун бу моддий ёрдамлар олдин боқувчисини йўқотган ёки ногиронлиги бўлган 16 ёшгача болаларга тарқатилади. Кейин бу рўйхат маҳалла идолаларга тақдим қилинади. Маҳалла идораларида эса 500 мингдан сўмдан пул олганлар Маҳалла жамғармаси ҳисобидаги рўйхатдан чиқарилиб, қолганларга тарқатилади. 

 

Сардорбек Раҳмонқулов суҳбатлашди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1