АсосийJamiyat

3 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди

'3 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди'ning rasmi

Давлат тест маркази 3 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилингани ҳақида маълум қилди.

Ўз натижаларини билмоқчи бўлганлар қуйидаги тушунтиришларни диққат билан ўқисин. 

Абитуриент рухсатномасининг пастки ўнг бурчагида QR код бор. Ана ўша QR код остига махсус ҳавола (линк) яширинган бўлади. Ўша ҳавола очилса, абитуриентнинг тест натижаси кўринади.

QR кодни қандай ўқиш мумкин?

Ҳозирги замонавий смартфонларнинг деярли барчасида QR кодни ўқиш учун телефон камерасининг ўзи кифоя қилади. Алоҳида қанақадир программа ўрнатиш шартмас. Шунчаки телефон камерасини ёқинг ва абитуриент рухсатномасининг пастки қисмидаги QR код устига камерани олиб боринг. Шунда телефон экранида ёзув пайдо бўлади ва abitur.dtm.uz сайтидаги махсус узун ҳавола чиқиб келади. Ўша ҳаволани браузер орқали очсангиз, натижангизни кўриш мумкин бўлади.

 Агар мабодо телефонингиз камерасини QR код устига олиб борганингизда экранда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, унда QR код ўқийдиган махсус илова юклаб олишингиз керак бўлади. Масалан, мана дастурни юклаб олишингиз мумкин:

https://play.google.com/store/apps/details?id=tw.mobileapp.qrcode.banner&hl=en_US

 

    Бошқа янгиликлар