АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди

'Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 5 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43169 (+94) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

 Янги касалланиш ҳолатларининг 59 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, яна 7 нафари Наманган вилоятида ҳамда 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 Айни пайтда юртимизда 40432 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 2396 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.  

 

    Бошқа янгиликлар