АсосийJamiyat

Ота-оналардан бири мактабга масофавий ҳарорат ўлчагич совға қилди

'Ота-оналардан бири мактабга масофавий ҳарорат ўлчагич совға қилди'ning rasmi

Пойтахтнинг Учтепа туманидаги 81- сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби 4“Б”-синф ўқувчисининг отаси Қудратилла Тохтахонов фарзанди ўқиётган мактабга ўзи ташаббус билдирган ҳолда масофавий ҳарорат ўлчагич (тепловизор) совға қилгани ана шундай масъулиятнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлди. 

“Мактабимиз ота-оналари томонидан олдимизда турган масъулиятли ўқув йили олдидан кўрсатилаётган бундай эътибор мактаб жамоасини янада руҳлантирди. Давлатимиз томонидан пандемия шароитида ўқувчилар хавфсизлиги учун зарурий анжомлар билан таъминланиши маълум қилинган бўлсада, мактабимиз ота-оналари томонидан фарзандларимизга шундай ғамхўрлик кўрсатилганини эътироф этмасликнинг иложи йўқ”,

— 81-сонли мактаб директори Зиёда Ҳайдарова.

Мактаб раҳбарининг айтишича, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлардан бири мактабга беғараз ёрдам сифатида зарурий санитария-гигиена воситаларини ҳам совға қилган.

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли негатив фикрлар фонида ташаббускор, саховатли инсонларимизнинг мактабга кўрсатаётган бу каби ғамхўрлиги таҳсинга сазовор албатта.

Бугунги синовли кунларда мактабларга кўмаклашиш масаласини умуммиллий ҳаракатга айлантирсак, олдимизда турган синовлардан муваффақиятли ўтамиз ва албатта қўйилган мақсадларга эришамиз.

    Бошқа янгиликлар