«Uzbekistan Airways» AЖ 2020 йил 17 ва 27 сентябрь кунлари Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича қатновларни амалга оширади, дея хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар қуйидаги кўрсатилган йўналишда амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Тошкент—Нью-Йорк, Тошкентдан кетиш вақти — соат 06:45, Нью-Йоркка қўниш вақти — соат 10:55
Нью-Йорк—Тошкент, Нью-Йоркдан кетиш вақти — соат 12:55, Тошкентга қўниш вақти — соат 09:55 +1.
Тошкент—Нью-Йорк қатновларига авиачипталарни авиакомпаниянинг «Uzbekistan Airways sales» филиалида ва расмий веб-сайтида (шу жумладан, AО мобил иловаси орқали) ҳамда «Uzbekistan Аirways» ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин.
Нью-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат этиш лозим, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 4 сентябрдан 5 та йўналиш бўйича халқаро авиаватновларни тиклаши ҳақида хабар қилинган эди.






