Сиртқи ва кечки таълимда ўқиш учун рўйхатдан ўтиш 15 сентябргача узайтирилди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Сиртқи ва кечки таълим шаклида 5 йил иш стажига эга бўлган шахсларгина ўқишлари мумкин. Шунинг билан бирга шахсий паспорт ва умумий ўрта ёки ўрта махсус таълимга оид ҳужжатлар, ишлаётган ташкилот тавсияномаси ҳам тақдим этилиши керак.
Талабалар белгиланган квота асосида қабул қилинади, фуқаролар суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин






