Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 218 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 342 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 40 774 (+342) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар дарддан фориғ бўлиб, мамлакатимизда пандемия бошлангандан буён биринчи бор соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






