АсосийJamiyat

Айни соатда 124 фуқарода коронавирус аниқланди, Тошкентда икки бемор вафот этди

'Айни соатда 124 фуқарода коронавирус аниқланди, Тошкентда икки бемор вафот этди'ning rasmi

2020 йил 5 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 293 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафар Самарқанд вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.К. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 54 ёшли Ф.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

    Бошқа янгиликлар