АсосийJamiyat

Вирус блокаторлари вирусдан ҳимоялай оладими?

'Вирус блокаторлари вирусдан ҳимоялай оладими?'ning rasmi

Вирус блокаторлари қай даражада вирусдан ҳимоялайди? Бу ҳақдаги саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева АОКАда ўтган брифингда жавоб берди.

Вирус блокаторлари бу Японияда ўйлаб топилган индивидуал бейджлар хисобланади.  

Яратувчилар тасдиқлашича блокатордаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди.  

Аммо бу бейджиклар одамлар атрофидаги ҳавони ҳақиқатдан ҳам зарарсизлантириши тўғрисида илмий тасдиқлар мавжуд эмас. Яъни бу блокаторларнинг ҳақиқатда одамни коронавирусдан асраши илмий исботланмаган.

    Бошқа янгиликлар