1

Бурчини унутган "ота" жазоланди...

ЖИНОЯТ 05.09.2020, 21:13
Бурчини унутган "ота" жазоланди...

Халқимизда “Ота бўлиш осон, аммо оталик қилиш қийин”, деган нақл бежиз айтилмаган. Бу сўзлар оталик бурчини адо қилиш нақадар масъулиятли вазифа эканлиги, буни тўла уддалай олмайдиган кишилар ҳам борлигига ишора қилади. Айниқса, умр йўлдоши билан бирга яшамаётгани ёки ажрашгани сабабли вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб юрган оталарга кўпроқ тааллуқли бу гап. Айниқса “ота” Мухтор Соипов (исм-шарифи ўзгартирилган) 3 маротаба уйланиб, 3 та аёлидан ҳам 1 нафардан фарзандли бўлиб, алимент тўлашдан қасддан бўйин товлагани ачинарлида.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ, ота-оналарга ўзларининг вояга етмаган ёхуд вояга етган бўлсалар ҳам, меҳнатга лаёқатсизликлари боис моддий ёрдамга муҳтож бўлган болаларини таъминлаш мажбурияти юкланган.

Биринчи турмуш ўртоғи билан боғлиқ қарздорлик: Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти, Чуст туманлараро судининг 11.10.2014 йилдаги суд буйруғига асосан ҳуқуқбузар Мухтор Соиповдан (исм-шарифи ўзгартирилган)ундирувчи Мафтуна Мирзаеванинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 2014 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳар ойда барча иш ҳақи ва даромадларининг 1/4 (тўртдан бир) қисми миқдорида алимент тўланиши белгиланган бўлиб. Қарздор Мухтор Соипов томонидан 2020 йил январ ойидан 2020 йил август ойига қадар яъни икки ойдан ортиқ муддатда, 4.983.130 сўм алимент тўловини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Иккинчи турмуш ўртоғи билан боғлиқ қарздорлик: Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти, Чуст туманлараро судининг 10.10.2017 йилдаги суд буйруғига асосан ҳуқуқбузар Мухтор Соиповдан ундирувчи М.Тургунованинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 10.10.2017 йилдан бошлаб ҳар ойда барча иш ҳақи ва даромадларининг 1/4 (тўртдан бир) қисми миқдорида алимент тўланиши белгиланган бўлиб. Қарздор Қозоқов Сардор Давлаталиевич томонидан 2020 йил январ ойидан 2020 йил август ойига қадар яъни икки ойдан ортиқ муддатда, 4.433.130 сўм алимент тўловини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Мухтор Соипов айбига иқрор бўлиб, собиқ турмуш ўртоғларининг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандларини моддий таъминоти учун 2014 йил ноябрь ойидан бошлаб алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, шу кунга қадар алиментдан 4.983.130 сўм қарзи борлигини, иккинчи турмушидан бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 4.433.130 сўм алимент қарзи борлигини, хозирда учинчи маротаба шарий никохдан ўтганини, ҳеч қаерда ишламаётганлиги сабабли алимент тўловини тўлашни имкони йўқлинигини билдириб, енгиллик беришни сўради.

Суд, Мухтор Соиповга жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлиги, чин кўнгилдан пушаймонлиги, содир этган ҳуқуқбузарлик хусусиятини, ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан айбланган модда санкциясида кўрсатилган маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни, шунингдек оилавий шароитини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш ҳаражатини ундириш тўғрисида”ги Қонунининг 2-қисми 2-хатбошига асосан маъмурий қамоқда сақлаш ҳаражатларини тўлашдан озод қилишни лозим топди.

Албатта, бундай мисолларни яна келтириш мумкин. Бироқ гап кимнингдир қарз суммаси кўп-озлиги ёки маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортилганида эмас, балки отанинг фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлашга мажбурлигини нечоғлик англаб етишидадир. Чунки Конституциямизнинг 64-моддасида “Ота-оналар фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар”, деб қатъий белгиланган. Зеро, ҳаётда болажонлар кўзига қувонч бахш этишдан ҳам ортиқроқ бахт бўлмаса керак.

Самаджон ҚОДИРОВ, Поп туман маъмурий судининг раиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1