1

Фарғонада 2 қоп бодом ва бир телефон учун фуқарони дўппослаган уюшган гуруҳ қўлга олинди

ЖИНОЯТ 05.09.2020, 22:03
Фарғонада 2 қоп бодом ва бир телефон учун фуқарони дўппослаган уюшган гуруҳ қўлга олинди

Фарғона вилоятининг Қува туманида 18 ёшли фуқарони уриб, унинг 2 миллион сўмлик икки қоп бодоми ва телефонини талон-торож қилган 6 киши қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Айтилишича, Қува тумани Ўзбекистон кўчасига 2020 йилнинг 27 август куни соат 03:40 да «Matiz» русумли автомашинада келган номаълум шахслар 18 ёшли Х.Т.нинг жағ соҳасига мушти билан уриб,  жами нархи 2 миллион сўм бўлган 2 қоп бодом ва «Samsung Galaxy A20» русумли телефонини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 24 ёшли И.М., Ф.Ғ., Д.М., 25 ёшли Н.У., 26 ёшли М.К., 22 ёшли Т.Қ. содир этганлиги аниқланган. «Matiz» русумли автомашинани И.М. бошқарганлиги аниқланиб, Х.Т.га тегишли «Samsung Galaxy А20» русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, И.М. ва  унинг шериклари Фарғона вилоятининг бошқа туманларида шу каби жиноятлар содир этганликлари аниқланган ва уларнинг барчаси ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М. шу туманда жиноят содир этиб ушланганлиги сабабли айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1