АсосийJamiyat

Наманганда ота-оналардан “Фарзандим мактабда ковид юқтирса эътирозим йўқ” деган кафолат хати олиняптими?

'Наманганда ота-оналардан “Фарзандим мактабда ковид юқтирса эътирозим йўқ” деган кафолат хати олиняптими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Фарзандим мактабда ковид юқтирса эътирозим йўқ” деган мазмунда кафолат хати олиняпти”.  мазмунидаги хабарлар тарқатилди.  

Ушбу хабарда қайд этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими томонидан ўрганиш ўтказилган.

Мактаб ходимлари билан юқоридаги ҳолат бўйича  суҳбатлашиб, ўрганиш жараёнларида маълум бўлишича, Наманган шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори Н. Тўхтабоева томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда  шаҳар халқ таълими бўлими томонидан бундай мазмундаги кафолат хати олиниши талаб қилинмаган ва бу ҳақда топшириқ ҳам берилмаган.

Шундай бўлса-да, унинг раҳбарлигидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан тайёрланган кафолат хати матни мактабнинг география фани ўқитувчиси Азизахон Аҳмаджанова томонидан мактаб ўқитувчилари телеграм гуруҳига ўзгартириш киритилган ҳолда муҳокама қилиш учун юборилгани, ушбу кафолат хати фақатгина мактаб жамоаси орасида муҳокама қилинган бўлиб, ўқувчиларнинг ота-оналаридан бундай мазмундаги кафолат хати олинмаганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан мактаб директори Н. Тўхтабоевага таълим муассасасидаги директор ўринбосарлари ҳамда фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари фаолиятларини мувофиқлаштириб бормай, лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 4 сентябрдаги 40-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига биноан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

 

    Бошқа янгиликлар