Aввалроқ, Миграция идорасига мурожаат қилиб, қолиш муддатини 1 ойга ёки ундан кўпроқ муддатга узайтириш мумкин эди (брон қилинган чиптадаги учиш санасига қараб).
1 сентябрдан бошлаб мамлакатни тарк этиш учун қолиш муддатининг узайтирилиши фақат онлайн режимида бўлади, дея хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ва ташриф буюрувчиларнинг илтимосларини инобатга олган ҳолда 1-8 сентябрь кунлари миграция идорасига бориб аризаларни қабул қилишга рухсат берилади.
9 сентябрдан аризалар ФAҚAТ ОНЛAЙН тарзда қабул қилинади. Қолиш даврини узайтиришнинг максимал муддати 60 кунгачадир.






