Кеча бўлиб ўтган брифингда 4 сентябрь ва 5 сентябрь кунлари бўлиб ўтган тест синовлари тўғрисида маълумот берилди.
Маълум бўлишича, Республикадаги 64 та объектда (47 та стадион ва 17 та хиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 17.00 да бошланиб, 20.00 да тугади.
Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 000 нафар абитуриентдан 111 280 нафари ёки 95,1% қатнашди.
10 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37°C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.
Жами 5 574 нафар абитуриент тест синовига келмади.
61 (+4) нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 49 (+6) нафари телефон, 8 (+1) нафари шпаргалка, 4 (+1) нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун киритилмади.
Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 75 (+3) нафар абитуриент четлатилди.
Энг кўп ҳолат Қашқадарё вилоятида аниқланиб, 15 (+11) нафари телефон ва электрон қурилмалар, 2 нафари тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги учун четлатилди.
4 сентябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.
Жумладан:
* Қашқадарё вилоятида 10 470 нафар абитуриентдан 156 нафари ёки 1,5%;
* Қорақалпоғистон Республикасида 5 889 нафар абитуриентдан 76 нафари ёки 1,3%;
* Тошкент шаҳрида 18 706 нафар абитуриентдан 126 нафари ёки 0,7%;
* Хоразм вилоятида 6 970 нафар абитуриентдан 100 нафари ёки 1,4% – 162,5 балл ёки 86%дан юқори тўплаган.
Видеокузатув штабларида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия оператив ходимлари иштирок этди.






