Кеча, АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов Ўзбекистонда кириш имтиҳонлари якунланиши билан боғлиқ маълумотларни тақдим этди.
«Республика бўйлаб 13 сентябрда ҳамма имтиҳонлар тугатилади. Айрим ҳудудларда барвақтроқ тугайди. Масалан, Фарғонада 11 сентябрь куни 1-сменада тест синови тугатилади.
17 сентябрь куни тана ҳарорати баланд бўлиб тест синовларига киролмаган абитуриентлар учун тест ўтказилади.
24 сентябргача бўлган муддатда эса танловлар натижалари тўлиқ эълон қилиш режалаштириляпти.
Аппеляция шикояти муддати бўйича маълум қилинади. Аппеляция онлайн режимда олинади», — деди Барно Ражабов, .
Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланиб имтиҳонга қатнашолмаган абитуриентлар ДТМга ариза билан мурожаат қилишлари керак бўлади.
"ДТМ маркази Давлат комиссиясига таклифлар киритади. Ва улар ҳам тест имтиҳонларига қатнашишлари масалалари кўриб чиқилади», - деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи.
Бундан ташқари, маълум қилинишича, Давлат комиссиясининг 3-баёнига мувофиқ, ўзи ёки биров ёрдамида рўйхатдан ўтган, лекин билмай рўйхатдан ўтганини ўчирворган абитуриентлар учун тест синовларига кириш имконияти яратилади.
13 сентябрь ёки охирги имтиҳон кунларида бу абитуриентларга имтиҳонларга қатнашишлари бўйича маълумот юборилади», — Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи.






