1

Қашқадарё биофаол қўшимчаларинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 07.09.2020, 13:22
Қашқадарё биофаол қўшимчаларинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларнинг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими  ходимлари фуқаро М.А. бошқарувидаги “Нексия 3” русумли автомашинани белгиланган тартибда кўздан кечиришди. Бу ҳақда бизга Божхона қўмитаси хабар берди. 

Натижада, автомашина ичида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100,3 миллион сўмлик 601 дона хорижда ишлаб чиқарилган “SamyunWan” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1