АсосийJamiyat

Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

'Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Кеча мамлакатимиз аҳолиси куз кириб келганини ҳис қилди – Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан салқин ҳаво оқими кирди ва кундузги ҳарорат 4-6 даражага пасайиб, 26-28 даража иссиқни ташкил қилди.  

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг маълум қилишича, бугун кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири  сезилди – кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, бугун кундузи эса 25-30 даражагача исийди.

Икки кун давомида республикамиз ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8-9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10-12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади. Бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир.

    Бошқа янгиликлар